Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ишдан олиниши кутилмоқда. Унинг ўрнига Божхона қўмитаси раиси Мурот Азимов вилоят ҳокими этиб тайинланиши мумкин.
Косон тумани ҳокимлиги панжаралари Қашқардаё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев танқидидан сўнг олиб ташланди. Туман маъмурияти фуқаролар билан ишлашда очиқлик ва ошкораликка доим амал қилиниши, ҳокимлик халқ билан ўртадаги ҳар қандай тўсиқни олиб ташлаш тарафдори эканини маълум қилди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев хитой-ўзбек вакцинасининг иккита дозаси билан эмланган. Кейинроқ вилоят раҳбари «Спутник V» вакцинасини ҳам қабул қилганлиги маълум бўлди. Бунга унда антитаначалар кўтарилмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча хил вакцина билан эмланишда ножўя таъсирлар хавфи борлиги ҳақида огоҳлантириб, фуқаролардан «ўз ҳаётини хавф остига қўймасликларини» сўраган эди.
Қашқадарёнинг Шаҳрисабз шаҳрида 13−15 июнь кунлари ўтказилган ёшлар фестивалида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мақом куйлади. Шунингдек, фестиваль доирасида журналист ва блогерлар мукофотланган.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги йиғилишда Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнини Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари Акрам Aрипов эгаллади.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ташкилий масалага эътибор қилмагани учун 3 ойлик иш ҳақини давлатга қайтариб тўлайди. Унинг котибият мудирига эса ҳайфсан эълон қилинди.
Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев вилоятда ўрнатилиши режалаштирилган байроқ ва унинг устунига давлат бюджетидан маблағ сарфланмаслигини айтди. Устунга ажратилган 1,35 млрд сўм маблағ Қарши шаҳридаги хароба аҳволдаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлаш ишларига йўналтирилади. Ҳоким устун фақат ҳомий топилсагина қурилишини таъкидлади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қаршида қурилган арзон уйларнинг катта қисмини ҳокимият ишчилари олганини маълум қилди. «Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз», — деди у.
Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги 15 та ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади. У фақат яқинда тайинланган вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Юсуповга рухсат берилганини қўшимча қилган.
Қашқадарё вилоятида «Автомобилсиз 1 кун» лойиҳаси доирасида вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари велопойга уюштиришди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар ғолиб бўлишди.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Исроил Аманов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Самад Ҳасанов ҳоким лавозимига маъқулланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг